Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йилнинг 10 ойида РФдаги GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 49 фоиз қисқарди
07:29 / 11.11.2015
4672

2015 йилнинг январь-октябрь ойларида Россия Федерацияси ҳудудида GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 17119та автомобили сотилди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотида  ёзилган.

Ўтган йилнинг ушбу даври билан солиштирганда (33472 та автомобиль), сотиш ҳажми 48,9 фоиз қисқарган. Октябрда Россияда GM Uzbekistan`нинг 1621та автомобили сотилган ва бу 2014 йилнинг октябридагига (1819та) нисбатан 10,9 фоиз камдир.

Умуман олганда, янги енгил ва енгил тижорат автомобиллари сотуви Россияда октябрь ойида 38,5 фоиз, яъни 129,95та автомобилгача қисқарди. Энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигига ўша ерда ишлаб чиқарилган автомобиллар кирган. Россияда январь-октябрь ойларида қарийб 1,323 миллионта енгил автомобиль сотилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top