Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жейми Варди: "Реал"га ўтишим ҳақидаги хабарлар шунчаки миш-миш
15:27 / 11.11.2015
1485

"Лестер" жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди "Реал"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

"Буларнинг барчаси миш-мишдан бошқа нарса эмас. Мен ўз фаолиятимдан мамнунман ва "Лестер"да имкон қадар аввалгидек ўйнашда давом этмоқчиман.

Мавсум мен ва жамоа учун омадли кечмоқда", - дейди Варди Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи октябрь ойида Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган эди. У жорий мавсумда АПЛнинг 12 турида 12та гол урди.


Улашинг
  • Теглар:
Top