Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига 6—7 йил вақт борлигини айтди
20:01 / 11.11.2015
1783

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Украина НАТОга аъзо бўлиши учун 6–7 йил талаб этилади, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Унинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо бўлиш учун Украинада маълум бир ислоҳотлар ва референдум ўтказиш керак бўлади.

“Биз НАТОга аъзо бўлишимиз учун унга муносиб бўлишимиз керак. Фақат бу бугун, эртага ёки кейинги йил содир бўлмайди”, — деди Порошенко.

Порошенконинг маълум қилишича, икки йил олдин НАТОга аъзо бўлишни 16 фоиз украиналик истаган бўлса, бу кўрсаткич ҳозирга келиб 60 фоизни ташкил этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top