Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сурхондарёлик эркак рашк устида рақибини кетмон билан уриб ўлдириб қўйди
16:57 / 11.11.2015
11078

Сурхондарё вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида эридан ажрашиб, уйига қайтган қиз атрофида ҳосил бўлган “муҳаббат учбурчаги” иштирокчилардан бирининг фожиали ўлими билан якун топди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида келтирилди.

Айтилишича, эридан ажралиб келган Гулноза қишлоқдоши Фозилга ёқиб қолган. Гарчи рафиқаси ва болалари бўлса ҳам, Фозил турли йўллар билан аёлни ўзаро муносабатлар ўрнатишга кўндирган. Бир муддат улар учрашиб туришган. Сўнг Фозилнинг аёли бундан хабар топиб, Гулноза билан жанжаллашган. Кўплаб можаролардан сўнг Гулноза ва Фозил ўртасидаги муносабатлар узилган.

Бу орада Тўра исмли бошқа бир йигит Россиядан қайтиб келган. У ҳам оиласидан ажрашиб кетган бўлиб, Гулноза билан турмуш қуришни режалаштирган. Бир нечта суҳбатдан сўнг қизнинг розилигини олган.

Бир куни уларни бирга кўриб қолган Фозил маст ҳолда жанжал кўтарган. Даҳанаки жанг эркаклар ўртасидаги муштлашувга айланиб кетган. Шунда Фозил қўлига кетмон олиб, у билан рақибини уриб ўлдириб қўйган.
Суд ҳукмига кўра узоқ йилга озодликдан маҳрум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top