Песков телеэфир вақтида Путинга тааллуқли махфий маълумотлар акс этганини тасдиқлади
01:42 / 12.11.2015
9460

Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия телеканалларидаги эфир вақтида махфий маълумотлар тушиб қолган, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.

“Ҳақиқатан ҳам камера обективларига махфий маълумотлар тушиб қолган ва улар тезда ўчирилди. Ўйлаймизки, бу нарса бошқа такрорланмайди”,— деди Песков.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top