Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқ курдлари етакчиси Синжар шаҳри жангарилар қўлидан озод бўлганини эълон қилди
18:53 / 13.11.2015
2736

Ироқ курдлари етакчиси Масуд Барзани Синжар шаҳри ИШИД жангарилари қўлидан озод этилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

“Синжарнинг озод қилиниши Мосулни қайтариб олиш учун катта аҳамиятга эга бўлади”, - деди Барзани.

Аввалроқ курд ҳарбийлари кенг кўламли ҳарбий амалиёт жараёнида ИШИД жангарилар томонидан босиб олинган Ироқ шимолидаги Синжар шаҳрига кириб боргани маълум қилинган эди. Ҳужумларни АҚШ ва коалиция авиазарбалари қўллаб-қувватлаб турди.

Шаҳар жангарилар томонидан 2014 йил охирида босиб олинган эди. Қайд этилишича, Синжар ИШИД учун Ироқ ва Суриянинг Мосул ва Ракка шаҳарларини боғлаб турадиган стратегик аҳамиятга эга марра ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top