Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
МТС компанияси нархи 10 кун ичида 1 млрд долларга тушиб кетди
09:24 / 13.11.2015
4077

МТС компаниясининг АҚШдаги депозитар қоғозлари нархи 2014 йил декабридаги максимал тушиш кўрсаткичларини янгилаб, компанияда котировкалари 13.3 фоизга тушиб, битта қоғоз нархи 6.39 долларни ташкил қилди. Шу тариқа, “Ведомости” нашрининг ёзишича, компаниянинг умумий капитализацияси 2015 йил 2 ноябридан буён 1 млрд долларга тушиб кетди.

Бундай тушиш Vimpelcom Ltd. коррупция иши бўйича тўланиши мумкин бўлган жарималар учун 900 млн долларни захирага олгани ҳақидаги хабар тарқалганидан сўнг бошланди.

Айни пайтда бу иш АҚШ молия вазирлиги, Норвегия иқтисодий жиноятлар полицияси, Нидерландия прокуратураси ҳамда қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича АҚШ комиссияси томонидан тафтиш қилинмоқда.

Таҳлилчилар МТСга қарши ҳам мана шундай айбловлар қўйилиши мумкинлигини айтмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top