Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пентагон: америкалик ҳарбий маслаҳатчилар ИШИДга қарши курашда курдларга ёрдам бермоқда
10:39 / 13.11.2015
2362

Америкалик ҳарбий маслаҳатчилар Ироқ ҳудудида курдларнинг ИШИДга қарши курашида уларга ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати котиби Питер Кук CNN канали орқали маълум қилган.

"Америкалик ҳарбийлар жангариларга қарши курашнинг олдинги фронтларида туриб курд қўмондонлари билан ҳамкорлик қилишмоқда. Шунингдек, Синжар тоғларида ҳам америкалик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи жойлаштирилган, улар ҳарбий самолётларнинг самарадор амалиётлар ўтказишини таъминлашади", дейди у.

Унинг маълум қилишича, курдларга бошқа мамлакат вакиллари ҳам ёрдам кўрсатишмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top