Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистондан ўғирлаб келинган 178 бош қўй ва эчки давлат фойдасига мусодара қилинди
12:34 / 14.11.2015
4314

Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари қўшни Қозоғистон ҳудудидан қўй ва эчки ўғирлаб келган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида истиқомат қилувчи фуқапр Марат Ҳусанов қариндошлари Олимбой Ашрапов, Нурлан Жонлиев ва ҳамқишлоғи Аҳмад Мискиновлар билан келишган ҳолда қўшни республика ҳудудига ўтиб, у ердан умумий қиймати 80.6 млн сўмлик 178 бош қўй ва эчки ўғирлаб ўтишган.

Улар ўғирлик жониворларни Хумсон қишлоғи орқали олиб ўтаётганида чегара ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинди. Қўй ва эчкилар эса давлат фойдасига мусодара қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top