Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой ва Жанубий Корея Франция халқига ўз ҳамдардлигини билдирди
10:24 / 14.11.2015
2056

ХХР раиси Си Цзиньпин Франция халқига Париждаги туркум терактлар сабабли ўз ҳамдардлигини билдирди, дея хабар қилмоқда Reuters.
Хитойлик сиёсатчи терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, Жанубий Корея ҳукумати ҳам кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган зўравонлик актидан чуқур қайғуда эканини билдирди, дея хабар қилди “Рёнҳап” агентлиги.
Аввалроқ бошқа мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Россия, Украина президентлари ҳам ўз ҳамдардлигини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.


Улашинг
  • Теглар:
Top