Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД жангарилари видеомурожаат орқали Францияга шарт қўйди
00:20 / 15.11.2015
32813

ИШИД террорчилик ташкилоти вакиллари Париж терактлари юзасидан ўз видеомурожаатларини эълон қилди.

Унда айтилишича, агар Суриядаги бомбардимонлар тўхтатилмас экан, Париждаги террорчилик ҳужумлари давом этаверади.

“Сизлар бомбардимон қилишни давом эттирар экансиз, тинч яшай олмайсиз. Сиз ҳатто бозорларга киришга ҳам қўрқиб қоласиз”, — дейди видеомурожаатда жангарилардан бири.

Маълумот учун, 13 ноябрь оқшомида Парижнинг бир қанча округларида терактлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 128 нафар киши нобуд бўлди, жароҳат олганлардан 99 кишининг аҳволи анча оғирлиги маълум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top