Парижда дронлар парвози ва мушаклар савдосига тақиқ қўйилди
15:40 / 15.11.2015
1759

Париж префектураси шаҳарда дронлар парвозини бекор қилиш ва мушакбозликдан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда BFM телеканали.

Хабарларга кўра, тақиқ 16 ноябрга қадар давом этади.

Мазкур қарор Парижда 129 кишининг вафот этишига олиб келган бир қатор ҳужумлар сабабли қабул қилинди.
Аввалроқ эса Парижда ҳужумларни ижро этган террорчиларга тегишли экани тахмин қилинаётган иккинчи автомобиль топилгани хабар берилган эди. Europe 1 радиоси маълумотига кўра, қора рангли Seat Leon ҳужумлар ташкил этилган еттита жойнинг учтасида кўзга ташланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top