Путин ва Обама G20 саммити арафасида қўл сиқишиб кўришишди
19:18 / 15.11.2015
6848

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг Анталья шаҳрида бошланган G20 саммити вақтида учрашишди ва қўл сиқишиб кўришишди. Бу ҳақда "РИА Новости" нашри хабар тарқатган.

Ушбу раҳбарлар музокараларга киришишдан олдин суратга тушишган.

Қайд этилишича, музокаралар хонасига йўл олган сиёсатчилар битта лифтда юқорига кўтарилишган: Путин ва Обаманинг ёнида Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель бўлган.

Францияда бўлиб ўтган воқеалар сабабли ИШИД ва терроризм саммит кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top