Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин ва Обама G20 саммити доирасида алоҳида учрашиб, гаплашиб олишди
20:29 / 15.11.2015
7745

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин G20 саммити доирасида алоҳида учрашиб, 20 дақиқа давомида суҳбатлашишди.

Улар БРИКС раҳбарлари учрашуви ва куннинг асосий сессияси оралиғидаги танаффусдан фойдаланган ҳолда бир стол атрофида учрашишган.

Маълум қилинишича, Обама ва Путин рўпарама-рўпара ўтирган ҳолда таржимонлар орқали суҳбатлашишган.

Суҳбат мавзуси ОАВга ошкор этилмаган.

Бироз олдинроқ, уларнинг саммит арафасида қўл бериб кўришишгани ва суратга тушишгани хабар қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top