Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дэниел Рэдклифф Гарри Поттер ролини ижро этишни инкор этди
19:29 / 16.11.2015
3375

Британиялик актёр Дэниел Рэдклифф Metro нашрига берган интервюсида ортиқ Гарри Поттер образида роль ўйнамаслигини таъкидлаб ўтган.

“Менга бу ролни яна таклиф қилишди. Аммо мен уларга “йўқ” деб жавоб бердим. Негаки мен томондан барчаси бажарилди. Бундан ташқари, мен учун ушбу ролда бошқа бировни кўриш жуда қизиқ”, — деди актёр.

2016 йилда Роулингнинг яна бир “Фантастик йиртқичлар ва уларнинг яшаш жойи” номли китоби асосида фильм суратга чиқариш режалаштирилмоқда. Мана шу йилда Лондонда сеҳргар боланинг ота-онаси сюжетнинг бош қаҳрамонлари бўлиб чиқишган “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” спектакли намойиш этилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top