Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистондаги сув тошқинлари туфайли 60 киши ҳалок бўлди
16:02 / 16.11.2015
1585

Ҳиндистонда давом этаётган ёмғирлар туфайли сув тошқинлари юзага келиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 60 нафарга етган. Бу ҳақда DD News нашри хабар тарқатган.

Кучли ёмғирлар мамлакат жанубидаги Тамилнад штатига кучли талофат келтирган. Бу штатда 70 миллион киши яшайди.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, бу табиий офат туфайли йўллардаги ҳаракатлар тўхтаб қолган ва поездлар ҳаракатида муаммолар пайдо бўлган.

Бу ҳолат камида 3 кун сақланиб қолиши мумкинлиги айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top