Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Индонезия президенти: долларга боғлиқлик жаҳон иқтисодиётига таҳдид солмоқда
10:16 / 16.11.2015
4871

Кўпгина молиявий операцияларнинг долларга ҳамда унинг курсига боғлиқ бўлиб қолаётгани жаҳон иқтисодиётига таҳдид солмоқда.

Бу ҳақда Туркиянинг Белек шаҳрида (Антальяда) ўтаётган G20 саммитида Индонезия президенти Жоко Видодо айтиб ўтди.

“Долларга кучли боғлиқлик глобал диспропорцияга олиб келди, бу эса жаҳон иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилмоқда”, - унинг сўзларини келтиради Antara агентлиги.
Видодонинг фикрича, глобал молиявий инфраструктурани “капитал таъмирдан чиқариш” вақти келди.


Улашинг
  • Теглар:
Top