Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ИШИД Вашингтонда теракт содир этиш билан таҳдид қилди
17:57 / 16.11.2015
14051

ИШИД ташкилоти сайтида АҚШ ва бошқа мамлакатларда терактлар содир этиш таҳдид қилинган мурожаат маълум қилинди. Бу ҳақда Рейтер хабар тарқатган.

"Биз ўзимизга қарши мамлакатларга шуни маълум қиламизки, Франциядаги воқеалар такрорланади. Биз Франциянинг юрагига қандай ханжар санчган бўлсак, АҚШнинг маркази Вашингтонда ҳам шу ишни қиламиз", дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ИШИД жангарилари томонидан давомли терактлар содир этилди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу хунрезликлар натижасида 129 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 352 нафарни ташкил этади. Жароҳатланиб шифохонага ётқизилганларнинг 99 нафари оғир аҳволда қолмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top