Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олмалиқда татуировка салони эгаси мижозларига марихуана сотаётгани аниқланди
18:36 / 16.11.2015
3196

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган татуировка чизиш салонларидан бирининг эгаси Вадим муассаса ҳовлисида наша ўсимлигини ўстираётгани ҳамда унинг ҳосилини мижозларига сотиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда “На посту” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Вадим ўсмирлигиданоқ нашага ружу қўйиб, айни пайтда унинг олди-сотдиси билан шуғулланиб келган. Тирикчилик мақсадларида у Россияга юк машинасида мева ташиган. Гиёҳванд моддалар савдоси туфайли уч маротаба жиноий жавобгарликка тортилган.

Қамоқдан чиққач, Вадим татуировка салонини очган. Айни пайтда бу ерга келадиган мижозларга нашар сотиб келган.
Аммо бир куни у 50 минг сўмлик мариухана моддасини сотаётганида ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суд қарори билан Вадим тўртинчи маротаба қамоққа олинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top