Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Керри: АҚШ ва Туркия Сурия чегарасида тўлиқ назорат ўрнатувчи операция бошлайди
22:06 / 17.11.2015
2151

АҚШ ва Туркия ўзаро ҳамкорликда Сурия чегарасида тўлиқ назоратни ўрнатувчи ва хавфсизликни таъминловчи операция бошлайди, деб хабар бермоқда Reuters. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керри маълум қилган.

“Ҳозир Сурия билан шимолий чегарларнинг 75 фоизи ёпилган. Ва биз Туркия билан ҳамкорликда 98 км ли қолган чегарани ҳам ёпиш операциясини бошлаймиз”, — деди Керри CNN га берган интервюсида.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама ИШИДга қарши кураш стратегияси ўзгармаслигини маълум қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top