Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Британия Франциянинг Ўрта ер денгизидаги ИШИДга қарши операциясини қўллаб-қувватлайди
19:37 / 18.11.2015
1702

Буюк Британия Франциянинг ИШИДга қарши операция ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий кема юборади ва Парижнинг қўллаб-қувватлаш ҳақидаги исталган сўровини кўриб чиқади, деб маълум қилди Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон.

Франциянинг “Шарль де Голль” авиаташувчи кемаси 17 ноябрда Тулондан чиқиб, ИШИДга қарши қуролли операцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўрта Ер денгизига йўл олди.

Фэллоннинг айтишича, Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучларининг HMS Defender кемаси ИШИДга қарши операциялар ўтказилиши вақтида француз кемасига ёрдам беради.

“Биз ўзимизнинг разведкамизни ўтказишни ва ИШИДга қарши зарбалар беришни давом эттирмоқдамиз. ИШИД Буюк Британия, Франция ва бутун Европа хавфсизлигига таҳдид солади”, деб таъкидлади Фэллон.


Улашинг
  • Теглар:
Top