Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лавров: А321га уюштирилган ҳужум Россияга ҳужум қилиш билан баробардир, ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқидан фойдаланамиз
15:54 / 18.11.2015
4198

Россиянинг А321 авиалайнери бортида уюштирилган теракт давлатнинг ўзига ҳужум қилиш билан баробардир, шунга мувофиқ равишда, давлат ҳам ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланади. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.

“Кейинги ҳаракатларимизга келсак: президент таъкидлаб ўтганидек, улар БМТ йўриқномасининг 51-моддасига асосланади. Модда ҳар қандай давлатнинг ҳужум бўлган тақдирда ўзини индивидуал ёки коллектив ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

“Синай ярим ороли осмонидаги террорчилик акти Россия фуқароларига бўлган ҳужум эди, бу эса давлатнинг ўзига ҳужум қилиш билан баробар, - сўзида давом этди вазир. – Ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқи барча мавжуд усуллар билан – сиёсий, ҳарбий ва бошқа усулларда амалга оширилади”.


Улашинг
  • Теглар:
Top