Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Остоналик икки киши ИШИД сафига қўшилишга тарғиботи учун жазоланди
07:50 / 18.11.2015
1770

Қозоғистон пойтахти Остонада яшовчи икки киши террорчиликни тарғиб қилгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Остона прокуратураси матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Tengrinews.kz сайти.  

“Остонанинг Сариарқин туман судининг 2015 йил 9 ноябрдаги ҳукми билан икки нафар фуқаро шахсий мулки мусодара қилинган ҳолда умумий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида 5 йилга қамоқ жазосини ўташга маҳкум қилинди”, дейилмоқда прокуратура хабарида.  

Прокуратурада маълум қилинишича, судланганлар 2015 йил июлидан августигача “тақфира” ва “қуролланган жиҳод” радикал диний ақидалари тарафдорлари бўлган ҳолда, ўз ҳаракатларининг жамиятга хавф туғдириши ва қонунга хилофлигини билган ҳолда Остона ҳудудида ИШИД сафига қўшилишга чорловчи радикал диний мафкурани тарғибот қилган.   


Улашинг
  • Теглар:
Top