Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пике ва Шакира товламачилик нишонига айланишди
17:15 / 18.11.2015
5166

Франциялик ярим ҳимоячи Матье Вальбуэна билан боғлиқ можаролар якунига етиб улгурмай, "Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике ҳам "шантаж" қурбонига айланмоқда.

Пике ва унинг маҳбубаси, қўшиқчи Шакирага оид беҳаё кўринишга эга видеоёзув борлигини шаъма қилиб, уларга собиқ ишчиси таҳдид солмоқда. Бу ҳақда 90min.com нашри хабар қилган.

Жуфтликнинг ўзи эса бу хабарларга муносабат билдирмаган.

Агар товламачи қўлга олинса ва унинг айби исботланса, унга нисбатан 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top