Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркияга фоҳишаликка олиб кетилган тошкентлик қиз қўшмачидан қочиб, Ўзбекистонга қайтиб келишга муваффақ бўлди
19:23 / 18.11.2015
10208

Туркияга фоҳишаликка олиб кетилган тошкентлик қиз қўшмачидан қочиб, Ўзбекистонга қайтиб келишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Дилбар Султонова исмли қиз онаси билан биргаликда қийинчиликда яшаб келгани боис Дилором Парпиева исмли аёл билан танишиб, Туркияга кетишни режалаштирган. Парпиева унинг бир бой хонадонда ногирон аёлга қараб, ойига 3 минг доллар маош олишини айтган.

Маҳмуд исмли эркак Қозоғистон орқали қизни Туркияга олиб чиққан. У ерда Султонова кўплаб қизлар турадиган уйга олиб келинган ва уларга қўшилиб фоҳишалик қилишга мажбур этилган.

Бир муддатдан сўнг уйда Парпиеванинг йўқлигидан фойдаланган Султонова унинг хонасидан ўз паспортини топиб, у ердан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Тошкентга қайтиб келгач, қиз тегишли жойларга ариза билан мурожаат қилган. Натижада Парпиева қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top