Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
УЕФА ЕЧЛнинг 5-тур ўйинлари ўтказилиш вақти ўзгартирилмаслигини маълум қилди
17:36 / 18.11.2015
2106

УЕФА матбуот хизмати Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувларининг ўтказилиш вақти ўзгармаслигини билдирувчи баёнот билан чиқди.

«Барча учрашувлар олдин қандай вақтга белгиланган бўлса, ўша пайтда ўтказилади. Бизда жуда қаттиқ тартибдаги қоидалар ишлайди. Шу жумладан учрашув ўтказилишининг хавфсизлиги юзасидан ҳам. Биз мезбон жамоа ҳукумати билан барча учрашувларни хавфсиз ўтказиш бўйича жиддий равишда ҳамкорлик қилиб келамиз.

УЕФА меҳмон жамоа мухлислари масаласини ўрганмайди. Бу икки томон ҳукумати томонидан ҳал қилинадиган масаладир», дейилади баёнотда.

Олдинроқ, УЕФА Францияда содир этилган терактлар натижасида Евро-2016 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими муддати қолдирилмаслигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Францияда содир этилган бир неча қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида 129 нафар киши ҳалок бўлган, 352 киши жароҳат олганди. Яраланганларнинг 99 нафари ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top