Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой энг йирик чипмейкер яратишга 47 млрд доллар сарфлайди
13:23 / 18.11.2015
2057

Хитойнинг Tsinghua Unigroup гуруҳи яқин беш йил ичида яримўтказгичлар бизнесини ривожлантиришга 47 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Айтилишича, Tsinghua Holdings давлат IT-холдингининг бўлинмаси бўлмиш ушбу корхонанинг асосий мақсади йириклиги жиҳатидан дунёда учинчи ўринда турувчи чипмейкер яратишдир. Айни пайтда яримўтказгичлар савдосидан олинаётган тушумга кўра кучли учликни Intel, Samsung ва Qualcomm ташкил қилмоқда.

Tsinghua Unigroup директорлар кенгаши раиси Чжао Вейго эълон қилинган стратегия доирасида яқинда АҚШнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бирининг акциялари сотиб олинишини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top