Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Mundo Deportivo: Перес "Реал"га кейинги мураббий сифатида кимни олиб келиш масаласини ҳал қилган
18:54 / 19.11.2015
3416

«Реал» президенти Флорентино Перес жамоанинг кейинги бош мураббийи борасида бир қарорга келди, дея хабар тарқатди Mundo Deportivo.

Манбага кўра, Бенитесдан кейин "Қироллик клуби"ни Зинедин Зидан қабул қилиб олади. Ҳозирда Зидан мадридликларнинг ёшлари жамоаси бўлмиш «Кастилья»га мураббийлик қилмоқда.

Хабарда айтилишича, жамоанинг франциялик собиқ футболчиси президентнинг мақсадларини билади. Шу боис у Франция чемпионатидан тушган таклифни рад этди. Зидан жамоани давралар оралиғида эмас, ёзда қабул қилишни истамоқда.

Агар Бенитес мавсум давомида истеъфога чиқариладиган бўлса, Перес Зиданни жамоани бошқаришга кўндиришга уриниб кўриши мумкинлиги айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top