Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ва Франциянинг бош штаб раҳбарлари ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама этишди
23:21 / 19.11.2015
2715

Россия ва Франция бош штаби раҳбарлари Валерий Герасимов ва Пьер де Вилье телефон орқали ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш масалаларини муҳокама этишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

Маълум бўлишича, Сурияда Россия ва Франция қўшинларининг мувофиқлаштирувчи ҳаракатлари юзасидан бўлиб ўтган суҳбат бир соат давом этган.

Бош штаб раҳбарлари, шунингдек, мамлакатдаги мавжуд вазият ва террорчиларга қарши биргаликда ҳаракат олиб бориш юзасидан ҳам фикр алмашишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top