Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сербия ва Македония ўз ҳудудидан фақатгина учта мамлакат қочқинларининг ўтишига ижозат берди
14:35 / 19.11.2015
1671

Сербия ва Македония ҳукумати ўз мамлакатлари ҳудудидан фақатгина учта давлатдан бўлган қочқинларнинг ўтишига ижозат берди, дея хабар қилмоқда Reuters.

БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги маълумотига кўра, Ироқ, Сурия ва афғонистонлик қочқинларнинг ўтишига рухсат берилган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, Македония полицияси Греция билан чегарасида бошқа давлатлар фуқароларининг ўтишини тўхтатди.

Аввалроқ эса Европага йўл олган қочқинларнинг катта қисми Эритрея, Ливия, Нигер ва бошқа мамлакатлар фуқароларидан иборат экани хабар қилинган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top