Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суарес: Агар кимдир Мессига қасддан жароҳат етказишга уринмаса, мен ҳам Рамоснинг елкасини оғритмайман
12:15 / 19.11.2015
4880

“Барселона ҳужумчиси Луис Суарес Испания чемпионатининг 12 – туридан ўрин олган “Реал”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Бизни ўта қийин ўйин кутиб турибди. Бутун дунё футбол жамоатчилигининг эътибори ўша куни Мадридда бўлади. Биз мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.
"Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳидан яхши ва ёмон хотиралар қолган. Мен янги жамоам таркибидаги дебютимни айнан шу ўйинда нишонлагандим. Лекин ўша ўйинда юта олмаганмиз.
Олдинда турган ўйинда ким фаворитлигини ва бу ўйин натижасида мавсум чемпиони номи маълум бўлиши ҳақида аниқ гап айта олмайман.

Мессининг таркибимизга қўшилганидан барчамиз мамнунмиз. Унинг майдонга тушиш тушмаслигини аниқ билмаймиз. Аммо унинг бизга ёрдам беришини умид қиламиз. Барчасини вақт кўрсатади, унинг ушбу ўйинда ҳаракат қилиши унинг жароҳатини янгилаб олишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Мен бу ўйинда Рамоснинг жароҳат олган елкасига атайин яна оғриқ етказиш ниятида эмасман. Ўз ўрнида рақиб футболчилари ҳам Мессига нисбатан қасддан қўпол ўйнашади деб ўйламайман. Ахир барчамиз ҳамкасблармиз”, — дейди Суарес.


Улашинг
  • Теглар:
Top