Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бамакодаги меҳмонхонани гаровга олган жангариларнинг 3 нафари ўлдирилди
19:16 / 20.11.2015
1458

Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Blu меҳмонхонасига ҳужум уюштириб, у ердаги 170 кишини гаровга олган жангариларнинг 3 нафари йўқ қилинган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига асосланган ҳолда aBamako нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, меҳмонхонани қамал қилиш операциясида Франция ва АҚШ махсус хизматлари, шунингдек БМТнинг тинчликпарвар кучлари вакиллари ҳам иштирок этган. Айни вақтда амалиёт давом эттирилаётгани айтилган.

Бироз олдинроқ, асосан сайёҳлар қўнган бу меҳмонхонага туарегларнинг "Ансор-ад-Дин" гуруҳи ҳужум қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Мали пойтахти Бамако шаҳридаги Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ўнлаб жангарилар бостириб кирди ва 170 кишини асирга олди. Босқиндан олдин юз берган портлаш ва отишма вақтида 3 киши ҳалок бўлган. Улардан бири франциялик, 2 нафари эса малилик.

Меҳмонхона атрофи 200 нафарга яқин ҳарбий томонидан ўраб олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top