Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рим папаси Порошенконинг Украинага ташриф буюриш таклифини қабул қилди
16:08 / 20.11.2015
1062

Украина президенти Пётр Порошенко Рим папаси Францискни Украинага ташриф буюришни таклиф қилди ва понтифик бу таклифни қабул қилди. Бу ҳақда Украина етакчиси 20 ноябрда Римда папа билан учрашгандан кейин фейсбукда ёзди.

Порошенко, шунингдек, Рим папасидан митрополит Андрей Шептицкийни беатификация қилиш (канонизация олдидан авлиёлар қаторига қўшиш) ва папанинг Аргентинадаги диний раҳнамоси бўлган епископ Степан Чмилга нисбатан бу жараённи бошлаш ҳақида илтимос қилди.

Порошенко бу учрашувни жуда таъсирчан деб атади. “Понтифик менга ҳеч қачон Украина ҳақида унутмаслиги ва бизнинг давлатда тинчлик бўлишига ибодат қилишини айтди”, деб таъкидлаб ўтди Украина президенти.


Улашинг
  • Теглар:
Top