Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия тергов қўмитаси аъзоси Маркин хоккей ўйинидан кейин шифохонага тушиб қолди
16:18 / 20.11.2015
1232

Россия тергов Қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин 20 куни эрталаб хоккей ўйини вақтида жароҳат олган. Маълумотларга кўра, РТҚ вакили ўйин вақтида оёғини синдириб олган ва зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтаган.

Манбаларга кўра, Маркин жуда агрессив ҳолда ўйин олиб борган ва рақиб билан қаттиқ тўқнашув пайтида жароҳат олган.

Эътиборли томони, 2013 йилда ҳам Маркин хоккей ўйини вақтида қўлини синдириб олган ва ўшанда ҳам операция столига ётишига тўғри келганди.

«Бу спорт билан шуғулланишда учраб турадиган ҳолат. Бу борада батафсил тўхталмоқчи эмас. Жароҳат аниқланди, операция қилишга тўғри келди. Ҳозир ҳаммаси жойида», — дея таъкидлади генерал-майор.


Улашинг
  • Теглар:
Top