Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Капелло: Ҳеч қандай ўйинчи, ҳатто Роналду ҳам, “Реал”дай буюк жамоага шарт қўйишга ҳақли эмас
10:19 / 22.11.2015
4419

Россия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ мураббийи Фабио Капелло Роналдунинг Рафаэль Бенитес ҳақидаги охирги сўзларига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча жамоа “Барселона”дан 0:4 ҳисобига енгилганидан сўнг Криштиану Роналду ё жамоанинг амалдаги бош мураббийи Рафаэль Бенитес, ё унинг ўзи жамоадан кетишини айтган эди.
“Роналду бу сўзларни ростан айтдими, йўқми, билмаймиз. Агар бу тўғри бўлса, вазият жуда жиддий. Ҳеч қандай ўйинчи, ҳатто Роналду ҳам, мураббий тақдирини ўзича ҳал қилишга ва “Реал”дай буюк жамоага шарт қўйишга ҳақли эмас”, - деди Капелло.
“Мен бундай нарсаларга ҳеч қачон жим қараб турмас эдим”, - қўшимча қилди мутахассис.


Улашинг
  • Теглар:
Top