Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Британия 12 млрд фунт стерлингга 138та қирувчи самолёт сотиб олмоқчи
09:52 / 22.11.2015
2498

Буюк Британия молия вазири Жорж Осборн The Sunday Times нашрига берган интервьюсида 12 млрд фунт стерлингга 138 та қирувчи самолёт сотиб олиш ҳақидаги шартномани эълон қилишини маълум қилди.

Шу тариқа, Буюк Британия АҚШдан кейин энг кучли зарба берувчи авиацияга эга давлатга айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Буюк Британия бош вазири маъмуриятидаги манбалар Дэвид Кэмерон Сурия ихтилофи ва мамлакат келажаги бўйича 7 банддан иборат режани тайёрлаётганини маълум қилдилар.

Буюк Британия қуйи палатасида Сурияда операция ўтказиш бўйича овоз бериш яқин икки ҳафта ичида бўлиши мумкинлиги кутилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top