Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
10 йил ичида Қозоғистонга 200 млрд долларлик сармоя киритилди
15:24 / 23.11.2015
2055

2005-2015 йиллар давомида Қозоғистонга умумий миқдорда 200 миллиард долларлик сармоя киритилди, дея маълум қилинди Қозоғистон Республикаси бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайтида.

2015 йилнинг 20 ноябрида бўлиб ўтган давра суҳбатида Қозоғистон Иқтисодий интеграция ишлари вазири Жанат Айтжанова сўнгги йилда бошқа мамлакатлар билан савдо айланмаси 150 миллион долларни ташкил этганини қайд этди. Евроиттифоқнинг 28 давлати Қозоғистоннинг йирик ҳамкорлари ҳисобланади. 40 фоиздан зиёдроқ савдо айнан ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

“Сармояларнинг катта қисми Нидерландия, АҚШ, Швейцария, Хитой, Британия, Франция, Италия, Россия, Канада давлатлари компаниялари томонидан киритилган”, - дейди вазир.
Ж.Айтжанова Қозоғистон экспортининг 70 фоизга яқини углеводород ва бошқа хом ашёлар ташкил этишини қўшимча қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top