Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дунёда Шимолий оқ каркидонларнинг сўнгги учтаси қолди
09:28 / 23.11.2015
3890

Сан-Диего сафари-хиёбонида Нола исмли 41 га кирадиган Шимолий оқ каркидон ўлди. Шу сабаб ер юзида шу турга мансуб уч каркидон қолди, деб хабар бермоқда Los Angeles Times.

Ўтган ҳафтада Ноланинг аҳволи оғирлашган эди. Ҳайвонот боғи ходимлари бу борада зарур чора-тадбирларни қўллаб кўришди. Нола Шарқий Европадан 1989 йили келтирилган эди.

Охирги 50 йил давомида бу каби каркидонлар кескин қирилиб кетди. 1960 йилда уларнинг сони 2200 та қолганди. Ўтган йилда уларнинг сони беш дона қолгани маълум бўлган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top