Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқда жангарилар ижтимоий тармоқларда ИШИДни танқид қилган талабаларни қатл қилишди
12:36 / 23.11.2015
8849

Ироқнинг Мосул шаҳрида ижтимоий тармоқларда экстремизмни танқид қилган 12 нафар талаба ИШИД жангарилари томонидан қатл қилинди, дея хабар берди ВВС гувоҳлар маълумотига асосланган ҳолда.

Ахборот манбасининг хабарига кўра, Ироқ хавфсизлик органлари талабалар жасадларини маҳаллий ўликхонадан топишди.

Қайд этилишича, 2014 йилда ИШИД томонидан эгаллаб олинган шаҳарда қаттиқ полиция тартиби жорий этилган. У ерда шариат қоидалари ҳукм суриб, мусулмон динига мансуб бўлмаганлар Мосулдан қувиб чиқарилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top