Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кениялик енгил атлетикачилар миллий федерация олдида намойиш уюштиришди
20:29 / 23.11.2015
1049

Кениялик бир гуруҳ енгил атлетикачи спортчилар Найроби шаҳридаги шу спорт бўйича федерация штаб-квартираси олдида тўпланишди. Standard Digital нашрида ёзилишича, улар федерацияни самарасиз фаолият юритаётганликда айблаб, норозилик намойиши уюштиришган.

Улар бино атрофида йиғилишган вақтда бино ичидаги амалдорлар ўз хоналарига қамалиб олишган.

Воқеа жойига полициячилар чақирилган.

Намойишчилар айнан қандай талаблар билан чиқишганига аниқлик киритилмаган.

Бу воқеа бўйича фикр билдирар экан, федерация раҳбари Исайя Киплагат бу намойишда қатнашган спортчилар орасида жиддий вакиллар йўқлигини, айни дамда терма жамоа аъзолари бўлган асосий спортчилар машғулот ўтказиш билан бандлиги ва уларда кўчада намойиш уюштириш учун вақт йўқлигини айтиб ўтган.

15 ноябрь куни Кения полицияси федерация таркибидаги бир қатор амалдорларнинг порахўрлик жинояти содир этгани бўйича жиноий иш очганди. Ўша куни WADA (Бутундунё антидопинг агентлиги) Халқаро олимпия қўмитасига енгил атлетика спорт турини Рио-2016 олимпиадасидан чиқариб ташлашни таклиф қилганди.

Ноябрь ойи бошида Кения МОҚ раҳбари Кипчоге Кейно WADA томонидан кениялик спортчиларни халқаро турнирлардан 4 йилга четлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top