Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мексикалик руҳоний балоғатга етмаган опа-сингилга нисбатан юзлаб номусга тегишларни амалга оширган
07:55 / 23.11.2015
16785

Мексикалик руҳоний Альфредо Хуэрто Завала 13 ва 14 ёшли опа-сингилнинг номусига тегишда айбланмоқда. Бу ҳақда The Huffington Post нашри маълум қилди.

56 ёшли руҳоний Оаксака шаҳрида қизлар билан юзлаб маротаба жинсий алоқага кирган. Полициянинг таъкидлашича, у қизларни ўзининг Исо Масиҳ назари тушганлигига ишонишга мажбур қилиб, унга сўзсиз итоат қилишлари лозимлигини буюрган.

Завала ҳибсга олинди, у 35 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

2012 йил май ойида Ватикан балоғатга етмаганларга жинсий тажовуз қилган “Масиҳ легиони” католик орденининг 7 нафар аъзосига нисбатан тергов бошлаган эди. Бу орденга Мексикада 1941 йилда асос солинган. Унинг асосчиси, 2008 йилда вафот этган Марсьяль Масьель семинария ўқувчиларига нисбатан жинсий тажовузларда бир неча бор айбланган.  

Масьелга нисбатан айбловлар исботланганига қарамасдан, у узоқ вақт давомида жазодан қочишга муваффақ бўлиб келган. 2005 йилда Рим папаси Бенедикт XVI бўлгандан кейингина Масьель орденни бошқаришдан четлатилган эди.   


Улашинг
  • Теглар:
Top