Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўш аэропортидан парвозларни амалга ошириш қайта тикланди
11:27 / 23.11.2015
1204

Қирғизистоннинг Ўш аэропортидан парвозларни амалга ошириш қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Бишкекдаги "Манас" халқаро аэропортидан хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь куни Россиянинг Красноярск шаҳридан учиб келган "Боинг-737" йўловчи самолёти (Авиа Трафик Компани"га тегишли) Бишкекка қалин туфайли қўна олмаган, шундан сўнг уни Ўшдаги аэропортга қўндиришга қарор қилинганди. Қўниш вақтида самолётнинг шассиси бузилган ва у ноқулай қўнишни амалга ошириб, йўловчиларнинг 6 нафари жароҳатланганди.

Шундан сўнг, аэропорт фаолияти тўхтатилганди.

Самолёт билан содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса тергови натижаларига кўра йўловчиларга товон пули тўланади.

"Манас"халқаро аэропортидан маълум қилишларича, бугун Ўшдаги аэропортдан Москва, Екатеринбург ва Новосибирскка рейслар амалга оширилган. "Манас"дагилар "жанубий пойтахт"дан самолёт учиб келишини кутишмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top