Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Париж яқинида портловчи қурилма ўрнатилган "шаҳидлар нимчаси" топилди
07:20 / 24.11.2015
2901

Париж шаҳри яқинидаги ҳудудда ўрнатилган чиқинди идишларидан биридан "шаҳидлар белбоғи" топилган. Бу ҳақда Le Figaro хабар берган.

Нашрнинг ёзишича, полициячилар айни вақтда топилмани ўрганишмоқда.

Ушбу нимча Париж яқинидаги Монруж туманида аниқланган.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, Париж теракти ташкилотчиси сифатида гумон қилинаётган Салоҳ Абдислом шу ҳудудда мобил телефондан фойдалангани аниқланганди.

Бундан олдинроқ, 13 ноябрь кунги терактларга алоқадор деб ҳисобланаётган Салоҳ Абдислом "шаҳидлар нимчаси"ни таққан ҳолда Париждан Брюсселга келгани ҳақида хабар берилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top