Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Париж яқинидаги Монруж шаҳарчасида ҳудкуш-террорчилар тасмасига ўхшаш буюм топилди
08:39 / 24.11.2015
1521

Қаровсиз ҳолда ётган портловчи моддалар осиладиган тасма Париж жанубидаги Монруж шаҳарчасидан 23 ноябрь куни топилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

BFM TV телеканали берган хабарга кўра, буюм Монруж кўчаларидан бирида топилган. Шубҳали буюм топилган жой маҳаллий полиция вакиллари томонидан ўраб олинган. Маҳаллий аҳолини ўраб олинган ҳудуд орқали уйларига ўтишларига рухсат беришмаган.

AFP маълумотига кўра, буюм айни дамда Франция ва Бельгиядан қидирилаётган террорчи Салоҳ Абдисломга қарашли бўлган бўлиши мумкин. Салоҳ ҳам Париж теракти ташкилотчиларидан бири ҳисобаланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top