Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пентагон: Су-24 воқеаси АҚШ коалицияси кучига таъсир кўрсатмайди
22:45 / 24.11.2015
3646

Туркия—Сурия чегарасида содир бўлган воқеа АҚШ коалициясига таъсир кўрсатмайди, бу Туркия ва Россия ўртасидаги ишдир. Бу ҳақда Пентагон вакили полковник Стив Уоррен маълум қилган.

"Бу Россия ва Туркия ҳукуматлари ўртасидаги воқеадир, - деди АҚШ қўмондонлиги вакили. – Бу АҚШ томонидан Сурия ва Ироқда олиб борилаётган “Мустаҳкам қарор” ҳарбий операциясига таъсир кўрсатмайди. Бизнинг ИШИДга қарши курашимиз давом этаверади”.

Маълумот учун, 24 ноябрь куни Туркия ҲҲК самолёти Россиянинг Сурияда аксилтеррор ҳарбий амалиёт олиб бораётган Су-24 самолёти уриб туширди. Россия президенти буни “орқадан берилган зарба” деб баҳолади.


Улашинг
  • Теглар:
Top