Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Платини бутун умрга футболдан четлатилиши мумкин
17:49 / 24.11.2015
1455

УЕФА президенти Мишель Платини бутун умрга футболдаги фаолиятидан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Agency France Presse ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, бу маълумотни Платинининг адвокати Тибо д'Але маълум қилган. ФИФА ахлоқ қўмитаси шундай қарор чиқаришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Платини, ФИФА президентлиги учун сайловларда иштирок этиш мақсадида 90 кунлик футбол фаолиятидан четлатиш қарори бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят хати билан мурожаат қилганди.

Бироз олдинроқ, Блаттер ва Платини 7 йил муддатга футболдан четлатилиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top