Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"ПСЖ" кейинги 2 ўйинда Париж теракт қурбонлари хотираси учун тайёрланган либосларда майдонга тушади
09:46 / 24.11.2015
1566

Парижнинг "ПСЖ" жамоаси футболчилари ЕЧЛнинг 5-турида "Мальмё"га қарши ва Франция чемпионатининг 15-турида "Труа"га қарши ўйинларда махсус футболкаларда ҳаракатланишади. Бу ўйинлар учун Париж теракти қурбонлари хотираси учун махсус футболкалар тайёрланган.

Бундай футболкада жамоанинг асосий ҳомийси Emirates компаниясини ифодаловчи ёзув ўрнида «Je suis Paris» битиги туширилади.

Парижликлар 28 ноябрь куни "Стад де Франс"да "Труа"ни қабул қилишади. Бу ўйин 13 ноябрь кунги терактлардан кейин жамоанинг Парижда ўтказилган илк ўйини бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top