Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Toronto Star: охирги 20 йилда об-ҳаво 600 минг ўлимга сабаб бўлди
15:28 / 24.11.2015
1197

Охирги 20 йил давомида об-ҳавога боғлиқ равишда 600 минг киши ҳаётдан кўз юмди. Об-ҳаво шароитларининг қулай келмаслиги оқибатида етказилган иқтисодий зарар триллионлаб долларни ташкил қилиши мумкин, деб ёзади Toronto Star газетаси.

БМТ тақдим этган ҳисоботга кўра, табиий офатларнинг асосий қисми бу даврда АҚШга тўғри келган. Шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон ҳам энг катта зарар кўрган давлатлар рўйхатида бор. 20 йил ичида ўртача об-ҳаво билан боғлиқ 335 офат рўй берган. Бу олдинги 10 йилликдагидан 2 баробарга кўпроқдир.

Бундан ташқари, БМТ келажакда табиий офатлар сонининг кўпайишини башорат қилмоқда.
“Келажакда об-ҳаво шароитларининг янада ёмонлашуви ҳақидаги тахминлар шундан далолат берадики, яқин йилларда табиий офатлар сонининг ўсишига гувоҳ бўламиз”, - дейилади ҳисоботда.


Улашинг
  • Теглар:
Top