Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Турк ҳарбийлари: Су-24 самолёти уриб туширилишидан олдин 10 марта огоҳлантирилди
14:36 / 24.11.2015
10537

Туркия ҳарбий амалдорларидан бири Россияга тегишли Су-24 русумли бомбардимончи ҳарбий самолёти Туркиянинг ҳаво чегараларини бузиб ўтганидан кейин уни уриб туширишга тўғри келганини маълум қилди.

Унинг қайд этилишича, россиялик учувчилар 5 дақиқа ичида 10 марта огоҳлантирилишган.

Бироз аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги Су-24 самолёти қулаганини тасдиқлади ва у қулашдан олдин Сурия ҳудудида бўлганини маълум қилди.

Самолёт Суриянинг Латақия ҳудудига қулаган. Унинг учувчилари ҳалокатдан олдин самолётни тарк этишга улгуришган. Улардан бири айни дамда Суриядаги туркманлар қўлида асирликда бўлгани гумон қилинмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top