Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия бош вазири: Мамлакат ўз хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни қўллашга ҳақли
20:15 / 24.11.2015
3953

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлунинг таъкидлашича, мамлакат ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун зарур барча чораларни қўллаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Унинг айтишича, Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб тушириш орқали "ҳавода ҳаракатланиш қонунлари"ни бузмаган.

Бироз олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолётининг Сурия ҳудудида уриб туширилишини орқадан берилган зарба сифатида баҳолаганди.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь, сешанба куни Туркия Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини ўз ҳаво ҳудудини бузиб киргани учун уриб туширди.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, самолёт фақат Сурия ҳудудида парвоз қилган.

Бироз олдинроқ, самолётдан катапульта қилинган учувчиларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлгани маълум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top